Трамп нега Ўмонни бомбардимон қилиш билан таҳдид қилди (+видео)
Трамп агар Ўмон султонлиги Вашингтон ва Теҳроннинг Ҳурмуз бўғози музокараларига халақит берса, АҚШ Ўмонни аямай бомбалашини айтган. Бу ҳақда АҚШ президенти Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар берди DW нашри.
Маълумки, Ўмон султонлиги Теҳрон билан Ҳурмуз бўғозидаги кемалар ҳаракатини биргаликда назорат қилиш масаласида музокара олиб бормоқда. Аслида, гап икки давлат бўғозни расман бўлиб олиб бошқариш эмас, балки кемалар ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш ва назорат қилиш механизми ҳақидаги музокаралар ҳақида гап кетмоқда.
Бу ҳолатни АҚШ маъмурияти Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар жараёнига халақит бериш, деб баҳоламоқда.
Шунингдек, 17август куни АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар учун белгиланган 60 кунлик муддат тугади. Бу муддат июнь ойида G7 саммити доирасида Дональд Трамп имзолаган ўзаро англашув меморандумида белгиланган эди.
Ушбу 60 кун давомида Вашингтон ва Теҳрон Эронга қарши санкциялар, Эроннинг ядровий дастури ва бошқа масалалар бўйича келишувга эришиши кутилган эди. Бироқ, бу муддат оралиғида кутилган келишувга эришилмади.
17 август куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Трамп Эронни «оқ байроқ кўтариб, таслим бўлиши керак», деди. Шунингдек, у музокаралар учун янги муддат белгилаш нияти йўқлигини маълум қилган.
17 август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. У Трампни минтақадаги вазиятни юмшатиш учун Эрон билан музокараларни давом эттиришга чақирган. Эрдоған, шунингдек, Анқара музокараларга воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди.
Туркия президенти матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, икки давлат раҳбари бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилган. Улар орасида Ғазо секторидаги уруш, Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида имзоланган мудофаа пакти, шунингдек, Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар бор.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VUpZW1bW4XY" title="Tramp nega O‘monni bombardimon qilish bilan tahdid qildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА