Трамп иккинчи муддатга қолишдан умидини узмаяпти
АҚШ Президенти Дональд Трамп сайлов натижаларига кўра ютқазганига қарамай, иккинчи муддатга қолишдан умиди борлигини таъкидлаган.
"Кўрамиз, кейинги маъмурият қандай бўларкан, чунки биз асосий штатларда ғалабага эришганмиз, – деган Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
АҚШдаги президентлик сайлови якунларига кўра қарийб барча штатда Жо Байденнинг ғалабаси тасдиқланган. У сайловчиларнинг 306 та овозини олди, Трампда эса 232 та овоз. Трампнинг адвокатлари қатор штатларда овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда, бироқ ҳозирча бу муваффақиятсиз.
Сайловчилар 14 декабрда қайта овоз беради, конгресс эса овоз бериш якунларини 2021 йил 6 январда тасдиқлайди.