Трамп дунёвий можороларни тўхтата оладими?
Якунланиб бораётган ҳафта бутун дунё эътиборида бўлган муҳим сиёсий жараён – АҚШ президенти сайлови бўлиб ўтди.
Мазкур воқеанинг жаҳон сиёсатига таъсири ҳусусида Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Равшан Ғозиев ЎзАга интервью берди.

– Хабарингиз бор, Aмерика Қўшма Штатларида 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайлов натижасида Дональд Трамп президентликка қайтиши дунё ҳамжамияти томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Бу жараённи ички ва ташқи омилларга бўлган ҳолда таҳлил қилиш ўринли.
Ички омил. Aмерикада Трамп шахси жуда нозик хусусиятга эга. Мамлакат тарихида 1860-йиллардаги фуқаролик урушидан кейин биринчи марта Трампнинг 45-президент бўлиши, кейин Байден ва яқинда Харрис билан сайлов кампанияси кураши мамлакат тарихида 1860-йиллардаги фуқаролик урушидан кейинги даврда илк бор жамият кескин қутбланишига олиб келди. Сабаби, ноодатий хулқ-атворга эга Трампнинг инсонлар ҳис-туйғусини жунбишга келтирадиган даражадаги популистик фирклаши америкаликлар орасида сиёсий бўлинишни юзага чиқарди.
Масалан, муҳожирларни камситувчи сўзлари уни мафкуравий жиҳатдан неонацизм тарафдори сифатида намоён қилади. Маълумки, неонацизм тушунчаси ўз миллий-маданий қараши ва ўзига хослигини ҳар қандай маданий қадриятлардан устун қўйиш, “қолоқ” ёки “маданийлашмаган”, “ривожланмаган” дея таърифлаш орқали бошқаларни айириш, камситишни англатади. Шу нуқтаи назардан айни пайт Aмерикада бошқа миллат вакилларига нисбатан сегрегация кучайиб кетиш хавфи мавжуд. Бу ҳолатни ушбу океан орти давлатида мафкуравий қарама-қаршилик ортиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.
Ғоявий зиддият, айниқса, либерализм ва консерватизм ўртасида ортиб боряпти. Тўғри, Aмерика тарихида бундай сиёсий кураш доим бўлган, бироқ айни ҳолат охирги йилларда кўплаб ижтимоий-иқтисодий масалаларда кесинлашмоқда. Масалан, боланинг ота-она рухсатисиз гармон олиш ҳуқуқи, ҳайвонларни, табиатни асраш, солиқ ставкаси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби кўплаб масалаларда турли қарашга эга.
Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш, миграцияга қарши қатъий чора кўриш ва оммавий депортация қилиш ваъдаси демократларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Фақат иқтисодий жиҳатдан Харрисга нисбатан яхши таклиф ва ваъдалар бергани учун ҳамма унинг ҳозирги инфляция билан самарали кураш олиб боришига ишонмоқда. Зеро, Трампнинг олдинги президентлиги даврида AҚШ иқтисодий жиҳатдан ҳозиргидан кўра яхши бўлгани айтилмоқда.
Халқаро сиёсатчилар фикрича, 47-президентлик сайловида ғолиб чиққан Дональд Трамп илгари сураётган ташаббуслар дунё сиёсатида ҳам ўзгариш ясаши мумкин.
Хусусан, Трампнинг ташқи сиёсат тарихида қўлланган “Монро доктринаси” каби ихоталанган (изоляция) сиёсат тарафдори эканлиги Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган трансевроатлантика сиёсат заифлашувига олиб келиши таъкидланмоқда. Бу НAТО ва Евроатлантика хавфсизлик тизимига путур етказиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни ҳам ўртага чиқармоқда. Бундан ташқари унинг бож ставкасини ошириш ваъдаси европалик ва хитойлик ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорларни ҳам хавотирга солмоқда. Масалан, Германия ва Хитой саноат корхоналари энди қандай чора кўриш масаласини муҳокама қила бошлади, чунки Трамп муайян вазифтларда олдиндан айтиб бўлмайдиган муносабат билдириш, кутилмаган қарор қабул қилиш ва ҳатти-ҳаракат намойиш этиш хусусиятига эга. Шу боис, бу ҳолат Aмериканинг анъанавий иттифоқчилари ўртасида тушунмовчилик пайдо қилиши мумкин, деган тахмин ҳам мавжуд.

Яна бир ташқи омил дунёвий можаролар билан боғлиқ. Кўпчилик таҳлилчилар Трамп Украина можаросига бефарқ қараши, Яқин Шарқ можаросига эса жиддий эътибор беришини башорат қилмоқда. Бу Украина масаласида Россия билан келишиш, Фаластин масаласида эса муросасиз бўлиш ва натижада Эрон билан зиддиятни янада кучайтириш сиёсатини юзага чиқариши мумкин.
Бошқа томондан сайлов олди кампаниясида дунёдаги можароларни ҳал қилиш ва тўхтатишна ваъда бергани ҳам маълум.
Хулоса шуки, Дональд Трампнинг ички ва ташқи сиёсати кўплаб мулоҳаза ва баҳсларни урчитди. Бу геосиёсий ўзгаришларни кескинлаштириши ёки юмшатиши мумкин. Шуни ҳам унутмаслик керак, Aмерикада сайлов очиқ ва демократик ўтса-да, ташқи сиёсий қарорлар қабул қилиш биргина президентга боғлиқ эмас. Яъни, АҚШда ички ва ташқи сиёсатга таъсир кўрсатадиган кўплаб манфаат гуруҳлар ва тарафкашлик ҳаракатлари мавжуд.
ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.