Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокара бошланишини эълон қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги мулоқот қайта йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, музокара Эронга қарши режалаштирилган кенг кўламли ҳарбий ҳаракат бекор қилингач, душанба куни тушдан кейин бошланиши белгиланган.
Давлат раҳбари “Air Force One” саҳнида берган баёнотида Теҳрон ҳужум хавфи сезиларли эканини тушуниб етганига урғу берган. Аввалроқ Трамп ижтимоий тармоқда Эрон ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари ундан ҳарбий ҳаракатдан тийилишни сўрагани, томонлар ўртасида бўлажак келишувнинг асосий шарти бўйича муҳим илгарилаш қайд этилганини ёзган эди. Шунингдек, етакчи Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, БАА ва Қатар раҳбарияти дам олиш кунлари унга мурожаат қилиб, зарбаларни бекор қилишга ундаганини билдирди.
Трамп музокаранинг аниқ муддатини айтмаган, қарор вазият ривожидан келиб чиқиб қабул қилинишини қўшимча қилган. Шунингдек, Ҳурмуз бўғозидагида хавфсизлик ва Эрон ядро дастури бўйича муросага эришиш имконияти мавжудлигини қайд этган. Ислом Республикаси расмийлари эса ҳозирча бўлажак мулоқот санаси ёки учрашувда иштирок этиш шарти бўйича ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
Ф.Яхшибоева, ЎзА