Тожикистоннинг экспорт кўрсаткичлари ошмоқда
Тожикистон ўтган ярим йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш кўрсаткичларини кескин оширди.
Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги экспорт бўйича агентлик директори Шавкат Бобозода матбуот анжуманида маълум қилди, дейилади Россиянинг Sputnik янгиликлар агентлиги тарқатган хабарда.
Шавкат Бобозоданинг маълумот беришича, 2021 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти орқали бир миллиард доллардан зиёд даромад олган. Бу 2020 йилнинг шу даври билан таққослаганда 88 фоизга кўпдир.
Республика ушбу турда жами 106 минг тонна маҳсулот экспорт қилган. Уларнинг 85 минг тоннаси сабзавот маҳсулотлари ҳисобланади. Тожикистон шунингдек, кўп миқдорда қуруқ меваларни ҳам экспортга чиқарган.