Тожикистон театри Самарқанд меҳмони
Самарқандга Тожикистондаги Садриддин Айний номли опера ва балет академик театри ижодий сафар билан келди.
Самарқандга Тожикистондаги Садриддин Айний номли опера ва балет академик театри ижодий сафар билан келди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ўртасида мустаҳкамланаётган ҳамкорлик алоқалари маданий соҳасида ҳам ривожланди. Икки давлат маданият вазирликлари ташаббуси билан 2018 йилнинг октябрь ойида Тожикистон театр жамоаси Самарқандга гастрол сафари билан келган бўлса, декабрда самарқандлик театр ижодкорлари Суғдда ўз спектаклларини намойиш этган эди.
Бу гал Самарқандга келган театр жамоаси сўнгги бор 1978 йилда бу қадимий шаҳар театрида ўз асарини томошабинлар ҳукмига ҳавола этган. Орадан 41 йил ўтгач, улар яна Самарқанд меҳмон бўлди.
– Аввало, меҳмондўстлик ва тожик театрига бўлган юксак ҳурмат учун самарқандликларга миннатдорлик билдирамиз, – дейди Садриддин Айний номидаги Тожикистон опера ва балет академик театри директори ўринбосари, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Содиқ Нуруллаев. – Самарқандга бу гал болаларга мўлжалланган “Жингалак туёқли эчкича” номли мусиқали эртак ҳамда “Майсаранинг иши” опереттасини намойиш этиш учун келдик. Бу асарларимиз томошабинларга манзур бўлганидан хурсандмиз.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри 2020 йилнинг апрель ойида Тожикистонга гастролда бўлиши режалаштирилган.