Тошкент шаҳрида академик Беҳзод Юлдашев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Ядро энергетикаси ва ядро технологияларининг замонавий муаммолари” XI халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

Анжуман Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, хорижий ҳамда маҳаллий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Мазкур илмий учрашув Ўзбекистонда ядро илм-фанининг ривожига катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Конференцияда Белгия, Хитой, Италия, Туркия, Корея Республикаси, Беларус, Озарбайжон, Руминия, Арманистон, Миср, Сербия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Россия ва Тожикистон каби 16 давлатдан 200 дан ортиқ олимлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг 20 га яқин илмий муассасалари вакиллари иштирок этмоқда.

Жорий йилги конференция доирасида ядро энергияси, радиацион физика, материалшунослик, тадқиқот реакторлари ва ядро технологияларининг амалий жиҳатларига оид энг сўнгги илмий натижалар тақдим этилмоқда. Шунингдек, Арманистон, Қозоғистон, Беларус, Тожикистон, Россия, Мўғулистон ва Ўзбекистон олимлари иштирокида атом саноати фахрийларининг давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.

Ядро физикаси институти бугунги кунда CЕРН (Швейцария), Фермилаб (АҚШ), Дубнадаги Ядро тадқиқотлари институти (Россия), “Росатом”, Қозоғистон Миллий ядро маркази ва бошқа кўплаб хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириб келмоқда. Бу эса Ўзбекистон илм-фанининг глобал миқёсдаги нуфузи ва салоҳиятини яққол ифодалайди.

Таъкидлаш жоизки, Ядро физикаси институти бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-тадқиқот марказларидан бири ҳисобланади. Унинг таркибида тадқиқот ядро реактори, циклотрон, электрон тезлаткич, гамма-қурилма ва нейтрон генератори каби ноёб техник базалар мавжуд.

Ушбу инфратузилма асосида олиб борилаётган изланишлар натижасида янги авлод технологиялари яратилмоқда, импорт ўрнини босувчи материаллар ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Институт бир қатор радиоизотопларни экспорт қилиш бўйича дунёнинг етакчи марказларидан бири сифатида тан олинган.

Бугунги анжуман – 1995 йилда академик Беҳзод Юлдашев ташаббуси билан бошланган илмий анъаналарнинг мантиқий давомидир. Шу йиллар давомида конференция Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиб, ядро физикаси, радиацион материалшунослик, реактор технологиялари, радиокимё ва ядро тиббиёти соҳаларини қамраб олган халқаро илмий мулоқот майдонига айланган.

Айнан академик Беҳзод Юлдашевнинг саъй-ҳаракатлари билан институт фаолияти янги босқичга кўтарилиб, ёш олимлар учун кенг имкониятлар яратилган ва халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур конференция нафақат академик Беҳзод Юлдашев илмий меросини ёдга олиш, балки Ўзбекистон олимларининг глобал илмий ҳамжамиятдаги ўрни ҳамда ядро технологиялари соҳасида эришаётган ютуқларини намоён этувчи нуфузли илмий воқеа сифатида аҳамият касб этади.

Тадбир 15–16 октябрь кунлари Темурийлар тарих давлат музейида ва Амирсойда бўлиб ўтади.

М. Эшмирзаева, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ядро технологияларига бағишланган халқаро илмий анжуман бошланди