Тошкентда қор, Сурхонда баҳор
ФОТОФАКТ
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан Тошкентда паға-паға қор ёғаётган шу кунларда Сурхондарёда баҳор элчиси – бодом гуллади.
Бир вақтнинг ўзида ҳам қишни ҳам баҳорни кўришга муяссар бўлиш заминимиз табиатининг мўъжизакор ва бетакрорлигидан дарак. Азим тоғлар, бахмал водийлар, охири уфқларга туташган адирларни ўз ичига олган табиатимизнинг бу туҳфаларидан ҳайратланмай иложи йўқ.
[gallery-15728]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА