Тошкентда профессионал бокс семинари ўз ишини бошлади
Бугун, 11 август куни пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган профессионал бокс мутахассис ва реферилари учун семинар машғулотлари бошланди.

Семинарнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубов, WBC бошқарув кенгаши аъзоси, литвалик Оксана Семенишина ҳамда 350 дан ошиқ чемпионлик жангларини бошқарган италиялик таниқли рефери Гуидо Кавалери машғулотлар моҳияти ва тартиби билан таништирди. Шунингдек, юртимизда бокс спорт турини ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинаётганини, ўзбекистонлик мутахассисларнинг жаҳон рингларида ҳам самарали фаолият юритиши давр талаби эканлигини таъкидлашди.

Икки кун давом этадиган семинар якунида имтиҳондан муваффақиятли ўтган рефериларга WBCнинг махсус сертификати тақдим этилади.
Унда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 22 нафар бокс мутахассиси қатнашмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА.