Тошкентда Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди
Айни пайтда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми старт олди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур йиғинда давлат ҳокимияти органлари, етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов очиб берди.

Икки кун давом этадиган конференцияда рақамли трансформация шароитида Ўзбекистон ва Россия медиа ташкилотлари олдида турган асосий вазифалар, ахборот соҳасидаги янги имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболлари атрофлича кўриб чиқилади.

Ў.Алимов, Ф.Абдурасулов (сурат),
ЎзА