Тошкентда ўтказилиши белгиланган Жаҳон кубоги мусобақаси санаси нега ўзгарди?
“World Boxing Cup Finals–2026” мусобақасининг финал босқичини қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилган.
Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган “World Boxing Cup Finals–2026” мусобақасининг ўтказилиш санаси ўзгартирилди. Янгиланган тақвимга кўра, дунёнинг энг кучли боксчилари иштирокидаги нуфузли мусобақа 26 ноябрдан 4 декабрга қадар пойтахтимизда бўлиб ўтади.
Аввал мусобақани 25 ноябрдан 2 декабрга қадар ўтказиш режалаштирилган эди. World Boxing ташкилоти халқаро мусобақалар тақвимини мувофиқлаштириш мақсадида турнир санасига ўзгартиш киритди.
Қайд этиш жоиз, “World Boxing Cup Finals–2026” мусобақасининг финал босқичини қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилган. Баҳслар Тошкент шаҳрида ташкил этилиб, унда жаҳоннинг энг кучли боксчилари ғолиблик учун рингга кўтарилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА