Тошкент – жаҳон ёш кимёгарлари учрашган манзил (+видео)
Пойтахтимизда ўтаётган 58-халқаро кимё олимпиадаси (IChO-2026) нафақат иқтидорли ўқувчилар ўртасидаги нуфузли беллашув, балки халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган муҳим майдонга айланди. Олимпиада доирасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш кимёгарлар ўз билим ва амалий кўникмаларини намойиш этар экан, Ўзбекистоннинг олий таълим ва илм-фан соҳасидаги салоҳияти ҳам кенг намоён бўлмоқда.
Мусобақанинг амалий босқичида иштирокчилар замонавий лабораторияларда халқаро стандартлар асосида тайёрланган топшириқларни бажармоқда. Бу жараён уларнинг назарий билимлари билан бир қаторда, таҳлилий фикрлаш, аниқлик ва мустақил илмий ёндашувини ҳам синовдан ўтказади. Барча синовлар халқаро ҳакамлар назорати остида шаффоф ва адолатли тарзда ташкил этилган.
Ушбу Олимпиаданинг аҳамияти ҳамда халқаро илмий ҳамкорлик истиқболлари хусусида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Ином Мажидов фикрларига юзландик.
Интервюни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/a2M3CbFmnn8" title="Toshkent – jahon kimyo iste’dodlari uchrashgan manzil" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА