Тошкент уй-жой бозори таҳлили инфографикада
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, апрель ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жой бозорида фаоллик сезиларли даражада пасайган.
Ҳисоботга кўра, ой давомида жами 44,5 мингта уй-жой эълони жойлаштирилган. Бу март ойига нисбатан 13,4 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 17,7 фоизга камдир.
Марказга яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйлар нархи юқорилигича қолмоқда. Энг юқори нархлар Миробод тумани, Яккасарой тумани ва Мирзо Улуғбек туманида кузатилмоқда. Ушбу ҳудудларда 1 метр квадрат учун таклиф нархи 1413 доллардан 2121 долларгача етган.
Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Яшнобод туманида бу кўрсаткич 1195–1797 доллар оралиғида шаклланган.
Энг паст нархлар Учтепа тумани, Олмазор тумани ҳамда Сирғали туманида қайд этилган. Бу ҳудудларда нархлар 900–1367 доллар атрофида.
Яшнобод туманидаги нарх ўсишини қурилиш фаоллиги, инфратузилма ривожи ва Янги Тошкент лойиҳаси билан боғлиқ кутилмалар билан изоҳланмоқда.
Шу билан бирга, нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий қилиниши ҳозирча бозорда кескин ўзгаришларга олиб келмаган. Мутахассислар унинг ҳақиқий таъсирини баҳолаш учун йилнинг иккинчи ярмидаги динамика муҳим бўлишини таъкидламоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/jgLJt8uq9uo?si=7bOT6SAeDaUkEWGi" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА