Тошкент шаҳрида тест жараёнларининг фаол иштирокчилари меҳнати эътироф этилди
Кириш тест синовларининг сифатли ва тартибли ташкил этилишида ҳамда шаффофлик, холислик тамойиллари асосида ўтказилишида гуруҳ назоратчиларининг масъулияти ва эътиборли меҳнати муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент шаҳрида 2026–2027-ўқув йилида ўтказилган олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари давомида ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, абитуриентлар учун тенг ва холис шароит яратилишига ҳисса қўшган бир гуруҳ назоратчилар фаолияти муносиб баҳоланди. Фаоллиги, масъулияти ва фидойилиги билан ажралиб турган назоратчиларга Ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА