Тошкент шаҳар ҳокимлигида Олмаота шаҳри вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳри ҳамда Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳри вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида томонлар йирик шаҳарларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Жумладан, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича тажриба алмашди. Тошкент ва Олмаота ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, мулоқот давомида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация тармоқларини ривожлантириш бўйича икки томонлама тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни парваришлаш, ирригация тизимларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш бўйича амалий тажрибалар юзасидан фикр алмашди.
Гулноза Бобоева, ЎзА