Тошкент анжумани дунё ОАВ нигоҳида
Тошкентда бўлиб ўтаётган юқори даражадаги халқаро конференцияни Россиянинг “ТАСС” ахборот агентлиги ҳам кенг ёритиб боряпти.
Агентлик, жумладан, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақийнинг ушбу сўзларини қайд этган: Афғонистон барча қўшни мамлакатлар билан яхши муносабат ўрнатишни хоҳлайди. Халқаро ҳамжамиятга берган ваъдамизни бажариш учун бор имкониятни ишга соляпмиз.
“ТАСС” яна бир хабарида БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг халқаро анжуман иштирокчиларига мурожааатидан қуйидаги парчани келтирган:
- Бирлашган миллиатлар ташкилоти тинчликни таъминлаш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, барқарор ривожланишни қўллаб қувватлаш ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади.
Шунингдек, хабарда Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон янги ҳукуматини террорчи ташкилотлар билан алоқани узишга чақирганини алоҳида таъкидлаган.
С.Раҳимов,ЎзА