Тўрт пара сузувчимиз «Париж-2024» финалида
Францияда ўтаётган «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларининг илк кунида делегациямиз аъзоларидан Кирил Панков, Музаффар Турсунхўжаев, Ислом Асланов эркаклар ўртасидаги S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулда сузиш баҳсларининг саралаш босқичида иштирок этди.
Унда Музаффар Турсунхўжаев 58.45, Кирил Панков 59.51 натижа билан маррага етиб келиб, финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киртди. Афсуски, Ислом Асланов мазкур босқичда иштирокини якунлади.

Шунингдек, Шоҳсанам Тошпўлатова ва Муслима Одилова аёллар ўртасидаги S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида қатнашди. Муслима 1:05.14, Шоҳсанам эса 1:05.83 натижа билан финишга етиб келиб, финалга йўл олди. Шу тариқа улар кечки дастурда Паралимпия медаллари учун кураш олиб борадиган бўлди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА