Тўрақўрғон туманида уч эгизак туғилди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ёртепа маҳалласида яшовчи Акмалжон Худойбердиев ҳамда Мафтуна Қурбоновалар оиласида бугун, 3 январь куни бир йўла уч фарзанд дунёга келди. Уларнинг ҳаммаси қизалоқ.
Она ва эгизаклар соғлом, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, янги йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
ЎзА