Тўрақўрғон пиллакорлари мавсумни биринчи бўлиб бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пиллачиликда ўзига хос тажриба мактабини шакллантирган Тўрақўрғон туманидаги пиллакорлар ҳар йили нафақат вилоят, балки республика миқёсида ҳам ўз зиммаларидаги мажбуриятни ортиғи билан бажариб, илғорлар сафида бўлиб келмоқда.
Жорий мавсумда туманда 3823 қути ипак қурти боқилиб, 229 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Айниқса, бу йил пиллакорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир килограмм пилла учун 40 минг сўмдан ҳақ тўлаш, 15 фоиз субсидия ажратиш ҳамда ипак қурт парвариши учун хонадонларни тайёрлашга 20 миллион сўмгача ссуда маблағлари тақдим этиш каби имтиёзлар пиллакорлар фаолиятига катта рағбат бўлмоқда.
[gallery-29246]
Ахси маҳалласида яшовчи Дилором Эсонова ҳамда яна икки хонадонда етиштирилган ипак қурти пиллаларини териш ишлари бошлаб юборилди.
Туманда эрта-индин пилла терими жадал суръатларда давом этиши кутилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА