Тўқсонбости экинлар – мўл ҳосил гарови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразмда тўқсонбости экинлари экиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Тадбирда боғдорчилик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, тўқсонбости усулида экин экиш эрта баҳорда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис “илик узилди” пайтида аҳолини витаминли маҳсулотлар билан таъминлаш, экспорт имкониятларини кенгайтириш имконини беради. Бунинг учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-25252]
Семинарда иштирокчиларга ҳар қарич ердан хусусан, боғ қатор оралари, дала четлари ва бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва харидоргир маҳсулотлар етиштириш бўйича зарурий тавсиялар берилди.
ЎзА
Беҳзодбек САИДОВ (сурат)