Янги Наманган туманида томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, туманнинг Бунёдкор, Ёшлик, Мустақилликнинг беш йиллиги маҳаллаларида куз мавсумига хос тўқсонбости усулида сабзавот етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳоли хонадонларидаги томорқаларда, шунингдек, кўчалар бўйлаб ташкил қилинган токзорлар орасидаги ер майдонларига ҳам совуққа чидамли экинлардан – сабзи, пиёз, саримсоқ пиёз, кўкатлар экилмоқда.  

Туман ҳокими Жобир Абдуллаев маҳаллаларда бўлиб, бу борада қилинган ишларни ўрганди. Тўқсонбости усулида экин экишни кўпайтириш борасида аҳолига зарур кўмакларни бериш чора-тадбирлари белгиланди.

[gallery-20538]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадан фойдаланишда Янги Наманган тажрибаси