Томорқа йўқчиликнинг олдини олади
Мутасаддилар томонидан кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳар бир хонадон томорқасига экиш тавсия қилинди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, экин майдонларини экишга тайёрлаш ҳолати ва агротехник ишлар билан танишиш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жойларга чиқиб, ҳақиқий вазиятни ўрганмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳи “Ҳавзак” маҳалласида бўлиб, бу ерда яшовчи Маъруф отанинг хонадонидаги мўъжазгина иссиқхонадан мўл ҳосил олиш тажрибасини юқори баҳолади. Навбатдаги манзилда — Неъмат Файзиев хонадонидаги саришталик, оиланинг томорқадан унумли фойдаланиши ибрат қилиб кўрсатилди.
Мутасаддилар томонидан кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳар бир хонадон томорқасига экиш тавсия қилинди. Томорқасига эътиборсиз қараган хонадон эгалари огоҳлантирилди.


