Тўланмаган қарз ва бой берилган транспортлар...
Вақтида тўланмаган қарз кейинчалик салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Мажбурий ижро бюросининг маълум қилишича, бюронинг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида “Фергана цемент” МЧЖдан қарз билан боғлиқ 7 миллиард сўмлик ижро ишлари мавжуд бўлган.
Суд қарорларида корхонадан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 881 миллион сўм, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 3 миллиард сўм, “Фарғона ҲEТК” АЖ фойдасига эса 3,3 миллиард сўм, давлат фойдасига 79 миллион сўм давлат божи ундириш белгиланганди. Аммо шундай бўлсада, МЧЖ бюро белгилаган ихтиёрий муддатларда қарзини бартараф этиш чораларини кўрмаган.
Оқибатда қарздорга тегишли “SAANXI” русумли 4 дона транспорт воситалари хатланиб, савдога қўйилди. Шундан сўнг, қарздор корхона 6,9 миллиард сўмни тўлаб берган.
Мафтуна Каримова, ЎзА