Тингловчиларга дипломлар топширилди
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс бераётган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрлар учун қайта тайёрлаш курслари тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган қарийб 300 нафар педагогга касбий қайта тайёрлаш дипломлари тантанали равишда топширилди.
2025–2026-ўқув йилида мазкур касбий қайта тайёрлаш курслари бепул ташкил этилиб, педагогларга ўз касбий билим ва амалий кўникмаларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш имконияти яратилди.

Тадбир давомида битирувчилар эришган натижалар эътироф этилиб, уларнинг келгусидаги педагогик фаолиятида юксак муваффақиятлар тиланди.
Тадбирда қайд этилганидек, мазкур курслар таълим сифатини ошириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий таълим тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Г.Бобоева,
ЎзА