Тинчлик-осойишталик барқарор бўлсин
Бир неча йилдан буён Андижон шаҳридаги “Idas elektroniks sistem” Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасида ишлаб келмоқдаман. Корхонамизда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун CD/MP3 плеерлари (магнитофонлар) ҳамда электрон соатлар тайёрланади.
Бир неча йилдан буён Андижон шаҳридаги “Idas elektroniks sistem” Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасида ишлаб келмоқдаман. Корхонамизда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун CD/MP3 плеерлари (магнитофонлар) ҳамда электрон соатлар тайёрланади.Ўзбекистонда меҳнат қилаётган хорижлик мутахассис сифатида шуни айтмоқчиманки, бу ерда, хусусан, автомобилсозлик соҳасида самарали иш юритиш учун барча қулайлик яратилган. Мен ишлаётган корхонада ҳам ишчи-хизматчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун ҳамма шароит муҳайё.
Ўзбекистон эришаётган ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётган барча ютуқ ва марралар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган оқилона сиёсат, тинчлик-осойишталик, миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, тотувлик самарасидир. Айниқса, ўзбек халқининг меҳр-оқибат, бағрикенглик, меҳмондўстлик, самимият ва меҳнатсеварлик каби фазилатларига ҳавасим келади.
Корхонамиз барча ҳамкорлар билан қатъий тартиб ва ўзаро ишонч асосида муносабат ўрнатган. Асосий эътибор сифатли, харидорларга манзур бўладиган маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун зарур қисм ва жиҳозларни тўлиқ Ўзбекистонда тайёрлаш, яъни маҳаллийлаштириш жараёнини йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётир.
Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 23 йиллигини нишонлайди. Бу байрамни мен ҳам яхши кўраман. Чунки у ғоят кенг тантана қилинади, айниқса, кексаларнинг ҳурматда, болаларнинг иззатда бўлишини кўриб, шундай юртда ишлаётганимдан завқланиб кетаман.
Ўзбекистон халқини энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами билан табриклайман. Осмонингиз ҳамиша мусаффо бўлсин, тинчлик, хотиржамлик бу юртни ҳеч қачон тарк этмасин.
Бун Леон Тан,
“Idas elektroniks sistem”
Ўзбекистон – Сингапур
қўшма корхонаси бош менежери.