Тиббий хизматда сифат ва малака муҳим
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида аҳолига малакали тиббий хизматни яқинлаштириш, соҳада рақобат муҳитини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ишлари изчил олиб борилмоқда.
Урганч шаҳар “Феруз” маҳалласида янги хусусий клиниканинг ташкил этилиши бунга мисолдир.
“Memorial Hospital” МЧЖ шаклидаги ушбу тиббий маскан қуввати юз ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда кардиолог, педиатр, уролог, терапевт, эндокринолог, онколог каби тор мутахассислар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
[gallery-13063]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА