Тиббий суғурта тизими йўлга қўйилади
Жорий 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳрида тиббий суғурта тизими амал қила бошлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда бундай тизимнинг йўлга қўйиш учун Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида барча зурур шароитлар муҳайё.
Бир ой муддатда тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Пойтахтдаги 72 та оилавий поликлиника ва 40 та касалхонани компьютер ва зарур техник воситалар билан таъминлаш учун 30 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Лойиҳа доираси пойтахт тиббиёт масканлари тўлиқ рақамлаштирилади. Натижада ҳар бир мижоз қачон, қаерда ва қандай даволаниши тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлади.
ЎзА