Техник ва рақамли ечимлар бўйича ҳамкорлик ривожлантирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Хитойнинг “Jereh group” компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ва истиқболли йўналишлар хусусиад сўз борди.
Унда томонлар мулоқот давомида нефть ва газ қудуқларини бурғилаш ҳамда таъмирлаш ишларида қўлланиладиган махсус техникалардан самарали фойдаланиш, сервис хизматларини такомиллаштириш масалаларга ҳам эътибор қаратди. Шунингдек, Шўртан конидаги 24 та кичик компрессор блоки ва Устюрт бошқармасининг Шимолий ва Шарқий Бердақ конларига олиб келинган 10 та компрессор блоки бўйича барқарор ишлашни таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ишга тушириш ишлари муҳокама қилинди.
“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонаси учун 2 та цементлаш агрегати ҳамда Муборак ва Устюрт бошқармалари учун 2 та колтюбинг ва азот қурилмалари бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида кичик компрессорларга сервис хизмати, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли ечимларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жамият ахборот хизматига кўра, учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзA