Тешиктошда Наврўз сайли
Ургутдаги Тешиктошни билмаган ёки Тахтиқорача довонидан ўтаётганида бу табиат мўъжизасини томоша қилмаган киши топилмаса керак.
Ургутдаги Тешиктошни билмаган ёки Тахтиқорача довонидан ўтаётганида бу табиат мўъжизасини томоша қилмаган киши топилмаса керак.
Бугун ана шу улкан тош атрофидаги қирлар, тоғ этагида Наврўз сайллари бошланди.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ва Ургут тумани ҳокимлиги томонидан ушбу масканда Наврўз умумхалқ байрами олдидан сумалак сайли ўтказилди.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ва Ургут тумани ҳокимлиги томонидан ушбу масканда Наврўз умумхалқ байрами олдидан сумалак сайли ўтказилди.

Тумандаги Бешкон, Қоратепа, Вағашти, Халқобод ва бошқа маҳаллалар аҳолиси, таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ям-яшил либос кияётган қирлар безатилиб, миллий халқ ўйинлари, баҳор таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.
Бешкон маҳалласидаги 44-умумтаълим мактаби фаоллари кечаси билан сумалак пишириб, сайл чоғида бу тотли неъматни халққа улашди. Шунингдек, дошқозонларда ош дамланиб, элга тарқатилди.
– Ҳар йили шу ерда маҳалламиз билан байрам ўтказамиз, – дейди бешконлик ўқитувчи Беҳруз Фозилов. –Бу йил байрам ўзгача бир шукуҳда ўтаётганлиги мазкур ҳудуднинг тарихий жой ва туристик маскан сифатида янаям машҳур бўлишига олиб келади. Тешиктош масканидан эрамиздан аввалги V-VI асрларга тегишли бўлган шаҳар қолдиқлари топилмоқда. Айни пайтда тарихчи олимлар бу ҳудудни янада чуқурроқ ўрганишга киришган. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган Наврўз ажаб эмаски минг йиллар аввал ҳам шу адирликларда ўтказилган бўлса.
Бобою момоларнинг дуоси, ёшларнинг шўх ашула ва лапарлари, болаларнинг шодон қийқириқлари билан бошланган байрам садолари олис тоғлар, қир-адирларда акс-садо берди. Мусаффо осмон узра варраклар, ҳаво шари парвоз қилди.
Ургутда Наврўз сайллари ана шундай бошланди.