Термизда куз
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида айни паллада куз фасли ўзининг бетакрор гўзаллигини намоён этмоқда. Шаҳар кўчаларини олтинранг япроқлар безаган. Ҳар бир дарахт гўё табиатнинг мўъжаз бир асарига айланган. Илиқ қуёш нурлари, майин шамол ва ранг-баранг дарахтлар уйғунлиги Термизнинг сокин ва осойишта ҳаётига ўзгача файз бағишлаётир. Бунда табиат ва шаҳар ҳаётининг уйғунлиги, тинчлик ва фаровонлик руҳи сезилади.
[gallery-26362]
Термиздаги куз бу – тинчлик, осойишталик ва янги умидлар фаслидир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА