Термизда “Жасорат мактаби” йиғини бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “Армия — ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида “Жасорат мактаби” ўқув йиғинларини ўтказиш анъанага айланди.
Ана шундай йиғинлардан навбатдагиси Сурхондарё вилояти ҳарбий маъмурий сектори ҳамда Жанубий оператив қўмондонлиги ташаббуси билан ташкил этилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори, вилоят ИИБ, ДХХ, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармалари ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув йиғинида шаҳар ва туманлардан юз нафардан иштирокчи қатнашди.
[gallery-12577]
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малакали кадрлар бўлиб етишишига кўмаклашиш мақсадида йиғин доирасида маънавий-маърифий ва бизнес сабоқлари, жанговар тайёргарлик машғулотлари, психологик ва мотивацион тренинглар олиб борилди.
Ўн кунлик йиғин якунида ёшларга тегишли сертификатлар тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида истеъдодли ёшлар ижросида янграган куй-қўшиқлар йиғин иштирокчиларига унутилмас онларни тақдим этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА