Термизда IT академияси очилди
Термиз шаҳрида замонавий “Joylinks” IT академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар, жамоатчилик фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.
IT академияси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ ўқувчига таълим бериш имкониятига эга бўлиб, бу ерда 30 та янги иш ўрни яратилди. Академия энг сўнгги техника ва инновацион қурилмалар билан жиҳозланган.

Дастурлаш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича билим олган ёшлар келгусида юқори маошли иш ўринларига эга бўлишади. Стартаплар ташкил этиши ва халқаро IT бозорида муваффақият қозониши мумкин.

IT академиясида робототехника, компьютер саводхонлиги, Web дастурлаш, график дизайн, Motion графика, SMM, инглиз тили, Foundation дастурлаш каби курслар йўлга қўйилади.

Замонавий технологияларни ўрганиб, келажак касбларини эгаллашни истаган ёшлар мазкур IT академиясига таклиф қилинади.
Н. Раҳмонова,
ЎзА