Термизда ҳарбий-ватанпарварлик марши ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ватанпарварлик марши садоси остида офицер ва аскарларнинг жанговар сафда юриши бўлиб ўтди.
“Ватанпарварлар” хиёбонидан Этношаҳарча ҳудудигача давом этган маршда ҳарбийлар, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва бошқа куч тузилмалари ходимлари қатнашди.
Иштирокчилар ҳарбий оркестр садолари остида шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Шунингдек, вилоят театрлари актёрлари Амир Темур сиймоси ва унинг қўшинлари кўринишида юришда қатнашди.
Темурийлар даври либосидаги отлиқлар ва тарихий сиймолар гавдалантирилгани тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
[gallery-28577]
Якунда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва кинологларнинг хизмат итлари билан бажарган машқлари йиғилганлар эътиборига намойиш этилди. Тантана давомида янграган куй-қўшиқлар байрам шукуҳини янада оширди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА