ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 22 йилдан буён 28 апрель санаси “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” сифатида нишонланади.
Сана муносабати билан Сурхондарё вилоятида қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Шерободтумангаз” газ таъминоти бўлимида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
[gallery-23052]
Меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш назорати бўлими масъул ходимлари ҳамда тизим жамоаларида меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар иштирок этган семинарда иш жойида жароҳатланиш ҳолатлари ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига қаратилаётган эътибор жойларда ўз самараларини бераётгани таъкидланди.
Сана муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом муҳитни тарғиб қилиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир сўнггида мусобақада ғолиб бўлган ходимлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини намунали ташкил этган мазкур газ тўлдириш иншооти раҳбариятига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА