Термиз ҳайвонот боғи ёпилди
Термиз ҳайвонот боғида ҳозир 127 турдаги 760 дан ортиқ жонзот парвариш қилинмоқда.
Мамлакатимиздаги иккинчи Термиз ҳайвонот боғи коронавирус инфекцияси тарқаб кетишининг олдини олиш ҳамда ундан сақланиш мақсадида номуайян муддатга томошабинлар учун ўз эшикларини ёпди.
–Бундай қарорга келишимизга сабаб халқимизни жаҳон бўйлаб кенг тарқалаётган пандемиядан эҳтиёт қилишдир,–дейди ветеринар врач М.Бекхонов.–Биз, мутахассислар одатдагидек ўз ишимизни давом эттириб, жониворлар билан шуғулланамиз. Улардан ҳавотир олишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Боғнинг очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Термиз ҳайвонот боғида ҳозир 127 турдаги 760 дан ортиқ жонзот парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти, минтақамизда ягона Термиз археология музейлари ҳам коронавирус сабабли вақтинча ёпилган.