Терма жамоага номзодлар сараланди
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясига қарашли “Универсал“ спорт саройида кадетлар ўртасида таэквондо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясига қарашли “Универсал“ спорт саройида кадетлар ўртасида таэквондо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз таэквондо (WT) ассоциацияси томонидан навқирон авлод ўртасида мазкур спорт турини янада оммалаштириш, терма жамоалар захирасини иқтидорли спортчилар билан таъминлаш мақсадида ўтказилган чемпионатда қиз ва ўғил болалар 10 вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Асадбек Соаталиев, Аҳмаджон Солиҳов, Жалолиддин Мустафоқулов, Озод Мамадалиев, Сардор Шокиров, Муҳаммаджон Адҳамов, Ихтиёржон Субонов, Зийнатилло Маҳмуджонов, Саидмуҳаммад Эргашев, Амирхон Ҳакимов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.
Қизлар ўртасида Валерия Хегай, Саодат Одилова, Аселя Мирзааҳмедова, Ўғилой Ибрагимова, Лайло Зайниддинова, Шаҳноза Кенжаева, Муҳайё Рўзибоева, Маҳлиё Бектурова, Оминахон Ботирова ҳамда Сабрина Пардаева мамлакат чемпионига айланди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.