Теннис: Сабрина бош совринни кўзламоқда
Халқаро теннис федерацияси мусобақалар тақвимидан жой олган, J100 таснифига кирувчи нуфузли турнирга Наманган шаҳри мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор.
Ўсмирлар тоифасида ўтаётган мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сабрина Олимжонова ярим финал босқичига йўл олди. У чорак финалда нейтрал теннисчи Анна Баздеровани 7:5, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, ярим финалга муваффақиятли ўтган теннисчимиз, энди бош соврин учун ўтадиган ўйинда Жанубий Корея вакиласи Хюн Е Ли билан рақобатлашади.
Маълумот ўрнида: мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги чорак финал баҳсида ҳамюртимиз Нуриддин Бахтиёров кутилмаганда таиландлик Пенн Чарусорнга имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА