ТЕННИС: Денис Истомин “Челленжер” турнири финалида
Ҳамюртимиз мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида испаниялик Алехандро Давидович Фокинага қарши кортга чиқади
Ҳамюртимиз мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида испаниялик Алехандро Давидович Фокинага қарши кортга чиқади
Хабарингиз бор, Хитойнинг Лиужоу шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида “Челленжер“ туркумига кирувчи турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин муваффақиятли иштирокини давом эттиряпти. Ҳамюртимиз мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинига қадар етиб келди. Денис бунга қадар ўтган беллашувларда япониялик теннисчи Макото Отини 7:6, 6:3, канадалик Стивен Диани 4:6, 7:6, 6:0, таванлик У Тунг-линни 6:2, 6:3, ярим финалда эса турнирнинг еттинчи ракеткаси сербиялик Данило Петровични мағлубиятга учратиб, финал иштирокчисига айланди. Унинг ярим финалдаги рақиби Петрович биринчи сетнинг еттинчи геймидан сўнг 3:4 ҳисобида ютқазаётган паллада баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилиб, мағлубиятини тан олди.
Соврин жамғармаси 54 160 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ATP рейтингида 211-ўринни эгаллаб турган Истомин ҳал қилувчи финал учрашувида Алехандро Давидович Фокинага қарши баҳс олиб боради. Испаниялик бу теннисчи дунё рейтингида 93-поғонадан жой олган.