Telegram фаолиятида глобал узилишлар кузатилмоқда
Бутун дунёда Telegram мессенжеридан фойдаланувчилар, жумладан, россиялик ва украиналиклар ҳам канал фаолиятида узилишлар кузатилаётганини қайд этган.
Бу ҳақда машҳур интернет-ресурслар фаолиятини кузатиб ва таҳлил қилиб борувчи Downdetector сайти маълум қилмоқда.
Кеча соат 19:53 да телеграм фойдаланувчиларидан 158 та шикоят келиб тушган. Уларнинг 44 фоизи серверга киришда, 29 фоизи хабар қабул қилишда яна 27 фоизи илова фаолиятида муаммолар кузатилаётганини ёзган.
Хабарда бундай муаммолар билан Россия, Украина, Германия, Франция ва яна бир қатор мамлакатлар аҳолиси дуч келаётгани айтилмоқда.
Telegram - мессенжер, турли форматдаги хабарлар ва медиафайллар алмашинуви имконини беради. Мазкур лойиҳа "ВКонтакте" ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров томонидан 2013 йилда ишга туширилган.