Теҳронда 30 та терактнинг олди олинди
Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка хизмати Теҳронда 30 та портлашнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда республика Разведка вазирлиги маълум қилди.
“Махсус хизмат ходимлари Теҳроннинг аҳоли зич яшайдиган туманларида 30 жойда портлаш ташкил қилишни мақсад қилган айбдорларни қўлга олди”, дейилади ISNA агентлиги хабарида. Разведка хизмати Алборз, Ғарбий Озарбайжон вилоятлари ва Теҳронда 28 шубҳали шахсни ушлаган. Уларнинг барчаси “Ислом давлати” террор гуруҳи билан боғлиқлиги айтилади.
Жиноятчилардан катта миқдорда портловчи модда, секин ҳаракатга келадиган бомба, ўз жонига қасд қилиш камарлари, 17 дона қурол, ўқ-дори ва коинот билан алоқа воситаси мусодара қилинган.
Аксилтеррор амалиётида разведка хизматининг икки ходими яралангани маълум қилинди.