Теҳрон – Паранд метроси ишга тушди
Эрон Президенти Иброҳим Раисий Теҳрон – Паранд метро йўналиши очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда қатнашди. “ИРНА” ахборот агентлиги хабар беришича, пойтахтдан 35 километр жануби-ғарбда жойлашган шаҳарга сафари чоғида давлат раҳбарига Теҳрон ҳокими Алиризо Заканий ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилган.
Ушбу шаҳарнинг 450 минг аҳолиси Теҳронга осон ва тез етиб боришини таъминлайдиган метродан кунига 40 мингга яқин йўловчи фойдаланиши кутиляпти.
2005 йилдан бошлаб тадқиқот олиб борилган Теҳрон – Паранд метроси лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари 12 йил олдин бошланган эди. Шунингдек, Раисийнинг Роботи Карим ва Паранд мавзеларида 4000 хонадонли уй-жой мажмуасини аҳолига топшириш маросимида ҳам иштирок этади.
Паранд Теҳрон вилоятининг марказий тумани – Роботи Карим ҳудудида барпо этилган янги шаҳар ҳисобланади.