“TechnoWays” ҳарбий илмий-инновацион марафони старт олди
Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “TechnoWays-2023» ҳарбий илмий-инновацион марафони старт олди.
Марафоннинг очилиш маросими 14 июнь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида бўлиб ўтди. Унда билим юрти раҳбарияти, Инновацион ривожланиш агентлиги ва Ёшлар академияси вакиллари сўзга чиқиб, бу каби тадбирларни ташкил этишдан кўзланган вазифалар ва яратиладиган имкониятлар ҳақида фикр юритишди."TechnoWays-2023" ҳарбий илмий-инновацион марафони доирасида ҳарбий докторантлар форуми, инновацион ҳарбий лойиҳалар кўргазмаси, илмий ғоялар танлови бўлиб ўтмоқда.

Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — Мудофаа вазирлигида инноваторлик фаолияти натижаларини (ишланмаларини) ишлаб чиқаришга йўналтириш ҳамда лойиҳа муаллифларини моддий рағбатлантиришдир.

Фестивалда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва таълим муассасалари шахсий таркиби иштирокчиларининг энг яхши ишланмалари намойиш этилди. Юқори натижага эришган ишланмалар келгусида халқаро кўргазмаларда иштирок этади.
ЎзА