ТДТ Ташқи ишлар вазирлари Истанбулда тўпланди
Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтди.
Иштирокчилар геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир пайт мамлакатларимиз ўртасида бирдамлик, мувофиқлаштириш ва умумий стратегик қарашлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Сўзга чиққанлар ТДҲнинг туркий дунёда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий шерикликни кучайтириш ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришаётгани қайд этилди.
Вазирлар хавфсизлик вазияти ёмонлашувидан хавотир билдириб, Туркия ҳудуди ўққа тутилиши, Озарбайжоннинг Нахчивон мухтор ҳудудига дрон ҳужуми қораланди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ташкилот минтақада уруш авж олишини истамаслиги, учинчи давлатларга ҳужум уюштирилиши қораланишини таъкидлади.
– Биз Қўшма Штатлар, Исроил ва Эрон ўртасидаги можарони тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатни давом эттирамиз, – деди Фидан.
Шунингдек, у тинчлик сиёсати қўллаб-қувватланиши минтақада можаролар ва фуқаролар урушлари юзага келишининг олдини олишига урғу берди.
– ТДҲ аъзоларидан бирига қилинган ҳар қандай ҳужум барча учун жиддий ташвиш туғдиради, – дея қўшимча қилди мезбон мулозим.
С.Раҳимов, ЎзА