Тайванда “Challenge Samarkand” кўргазмаси ташкил этилди
“Challenge Taiwan” халқаро мусобақаси бошланиши олдидан жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган “Challenge Samarkand” халқаро мусобақасининг кўргазмаси ташкил этилди.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Таиландда бошланган “Challenge Taiwan” халқаро турнирининг “Challenge Family” бренди вакиллари билан мусобақа трассаси бўйлаб жараёнларни ўрганиш асносида ташкил этилган кўргазма нуқталарининг бири Самарқандда ўтадиган “Challenge Samarkand” турнирига бағишланди.
Тадбир давомида Самарқанда бўладиган мусобақа моҳияти, Ўзбекистоннинг бой тарихи, турнирга кўрилаётган тайёргарлик юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Халқаро турнирда спортчилар 3,8 километр сузиш, 180 километр велопойга, 42,2 километр югуришдан иборат узоқ масофали триатлон баҳсларида, 1,9 километр сузиш, 90 километр велопойга, 21,1 километр югуришдан иборат ўрта ҳамда 1,5 километр сузиш, 40 километр велопойга, 10 километр югуришни қамраб олган Олимпия дастурида медаллар учун кураш олиб боради.
“Challenge Taiwan” турнири 23 апрелга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА.