ТАЙИНЛОВ: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтига раҳбар тайинланди
Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ташкил этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг махсус қарори билан Маткаримов Рашид Машарипович Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди.Р.Маткаримов 30 йилдан буён спорт соҳасида фаолият олиб бормоқда.
1999 йилда педагогика фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган, 2016 йил профессор илмий унвонини олган. Шунингдек, 2019 йилда Россия Федерациясининг Петровский номидаги фан ва санъат академиясининг ҳақиқий мухбир аъзолигига қабул қилинган, 2004 йилдан оғир атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси илмий қўмита аъзоси ҳисобланади.