Татаристон делегацияси Фарғонада
Фарғона кечагина “Марказий Осиё ва Озарбайжон дўстлик форуми” га мезбонлик қилган эди. Ортидан Хитой, Туркия ва афғонистонлик тадбиркорлар делегациялари келишди.
Мана энди Татаристон Республикасидан ташриф буюрган 140 нафардан иборат делегация аъзоларини кутиб олди фарғоналиклар.


Улар вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳамроҳлигида Риштон туманидаги Халқаро кулолчилик марказида, шунингдек, таниқли уста кулоллар — Алишер Назиров ва Рустам Усмоновларнинг уй-музейларида бўлишди. У ерда намойиш этилган ноёб кулолчилик асарлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.


Риштон кулолчилик санъати нафақат миллий мерос, балки халқаро миқёсда эътироф этилган ноёб маданий бойлик сифатида яна бир бор меҳмонлар эътибор марказида бўлди.


Бундай учрашувлар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА