“Тасвирий ойина” тавсия этади
“Тошкент” нашриёти Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг “ТАВСИЯЛАР” рисоласини нашрдан чиқарди.
Рисолада 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да тасвирий тарғибот воситалари орқали амалга ошириладиган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларида қўлланиладиган иқтибослар, матнлар, ҳикматли сўзлар, халқ мақоллари жамланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги қарори ва давлат дастури, тантанали маросимлардаги нутқлари, фармон ва қарорлари, байрам табриклари, асарларидан олинган иқтибослар, илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси вазифалари билан боғлиқ матнлар, ҳикматлар, шунингдек, ҳадис ва халқ мақоллари, шеърий мисралар, Она – Ватаннни ҳимоя қилиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аёлларни улуғлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, кластер, давлат тили, ёшлар, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ҳамда миллий қадриятларимизни эъзозлашга ундовчи шиорлар рисоладан ўрин олган.
Тавсиялар вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва қўмиталар, агентлик ва уюшмалар, бирлашмалар, банклар, компаниялар, марказий мауссасалар, маҳалла, таълим муассасалари, тадбиркорлар ва жамоат ташкилотлари учун мўлжалланган бўлса-да, оддий китобхонлар китоб жавонидан ҳам муносиб жой олишга ҳақли.
ЎзА