Ташқи савдо айланмасида экспорт географияси кенгайди
Андижон вилояти статистика бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойлари давомида Андижон вилоятининг ташқи савдо айланмаси 697,4 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 фоизга ортган.
Андижон вилоятида жаҳоннинг юзга яқин мамлакат билан савдо алоқалари йўлга қўйилган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Хитой Халқ Республикаси (210,9 миллион доллар), Корея Республикаси (175,0 миллион доллар), Россия Федерацияси (112,0 миллион доллар), Қирғиз Республикаси (35,4 миллион доллар), Бразилия давлати (19,7 миллион доллар), Афғонистон (19,4 миллион доллар), Қозоғистон Республикаси (15,3 миллион доллар), АҚШ (15,1 миллион доллар), Белорусь (9,1 миллион доллар), Мексика давлати (8,8 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келди.
Жорий йилда Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт географияси кенгайиб, 10 га яқин янги давлатлар қўшилди.
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА мухбири.