Таниқли киноактёрлар – Тошлоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Заркент” МФЙда “Ёшлар кинокарвони” лойиҳаси доирасида юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида аҳоли ва ёшлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
“Кинокарвон” лойиҳаси аҳоли томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Дастлаб тадбирда Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев сўзга чиқиб, мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирлар аҳолига маданий-маърифий озуқа улашиш ва мазмунли ҳордиқ чиқаришга хизмат қилаётганини айтиб ўтди. Сўнг тумандаги умумтаълим мактабларини намунали тамомлаган 43 нафар битирувчи йигит-қизга олтин ҳамда кумуш медаллар тантанали равишда топширилди.
[gallery-12371]
Тадбир давомида меҳмонлар сўзга чиқиб, “Ёшлар кинокарвони” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган учрашувлар хусусида ҳамда юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар борасида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, аҳолига юқори кайфият улашиш мақсадида концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА