Таниқли адиблар Термиз давлат педагогика институтида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Сурхон воҳаси фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва ёш ижодкор Дадахон Муҳаммадиев иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Даставвал меҳмонлар институт ректори Азизбек Ҳасанов бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида институт биноси ҳудудига манзарали кўчатлар экди.
Шундан сўнг, Ахборот-ресурс марказида адиблар ва талаба-ёшлар ўртасида ижодий учрашув ташкил этилди.
Маърифатчилар ўз ҳаёт йўлларидан мисол келтирган ҳолда ёшларимизни илми-маърифатли ва она Ватанимизга муҳаббатли инсонлар бўлишга чорлаб, улар билан самимий суҳбат қурди. Икки шоир ижодидан намуналар ўқилди.
[gallery-17168]
Лойиҳа доирасида адиблар институтга бириктирилган мактабларда ҳам бўлиб, ўқувчилар билан ижодий учрашув ўтказди. Фаол ўқувчиларга китоблар тақдим қилинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА